2
«СБУ» талабига биноан суд Оксана Марченконинг офшор компаниялар тармоғи орқали эгалик қилган металлургия заводидаги улушини хатловга олди.
24 март
3
Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Шимолий Македония ва Гуржистонга ташриф буюряпти. Сафардан олдин у демократик стандартлар, оммавий ахборот воситалари ва оммавий мунозаралар эркинлигини ҳурмат қилиш зарурлигини айтди.
23 март
17
Словакия ҳукумати Украинага 13 та МиГ-29 қирувчи самолётини жўнатишни маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Эдуард Хегер маълум қилди.
17 март
15
Божхона маълумотлари Хитойдан тўғридан тўғри милтиқлар, шунингдек, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали дронлар ва зирҳли жилетлар юборилганини кўрсатади, деб ёзади Politico.
17 март
14
Ходимлар билан тўқнаш келган намойишчиларни орқага қайтариш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган.
17 март
26
2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган. Анчадан бери муҳокама қилинаётган ҳокимларни сайлаш амалиёти эса лойиҳада акс этмаган.
15 март
20
Бир қатор немис ОАВ Кремлнинг Молдовани Ғарбдан Россияга йўналтириш режасининг нусхасини қўлга киритди. Ҳужжатда ушбу мақсадга эришишнинг аниқ йўллари таклиф қилинади.
15 март
22
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси 22 мингга яқин тинч аҳоли Россиянинг Украинадаги тажовузи қурбонига айланганини маълум қилди.
14 март
11
Шавкат Мирзиёев «катта давлатлар» Ўзбекистондан қарор қабул қилиб, тараф танлашни сўраётгани ҳақида гапирди. Гап Россиянинг Украинага қарши можароси ҳақида кетмоқда. «Бир томонман. Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман», — деди президент.
13 март
14
Украина президентининг сайтида Россия номини Московия деб ўзгартириш тўғрисидаги петиция расмий кўриб чиқиш учун зарур бўлган 25 минг овоз тўплади.
11 март
16
Гуржистон парламенти «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга қарши овоз берди.
10 март
33
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 14-чақириқ биринчи сессиясида олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
10 март