6
17 март
6

Словакия ҳукумати МиГ-29 Киевга топширилишини маъқуллади.

Словакия ҳукумати Украинага 13 та МиГ-29 қирувчи самолётини жўнатишни маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Эдуард Хегер маълум қилди.
17 март
5
17 март
5

Париждаги намойишларда 200 дан ортиқ киши қўлга олинди.

Ходимлар билан тўқнаш келган намойишчиларни орқага қайтариш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган.
17 март
15
15 март
15

ОАВ: Кремл Молдова устидан назоратни тиклаш режасига эга.

Бир қатор немис ОАВ Кремлнинг Молдовани Ғарбдан Россияга йўналтириш режасининг нусхасини қўлга киритди. Ҳужжатда ушбу мақсадга эришишнинг аниқ йўллари таклиф қилинади.
15 март
20
14 март
20

Украинада 22 мингга яқин тинч аҳоли вакили Россия тажовузи қурбонига айланди — БМТ.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси 22 мингга яқин тинч аҳоли Россиянинг Украинадаги тажовузи қурбонига айланганини маълум қилди.
14 март
10
13 март
10

Қозоғистонда бузилган автобусдан 63 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.

Ақтўбе вилоятидаги трассада носозлик туфайли автобус тўхтаб қолди. Қозоғистон қутқарув гуруҳи 63 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди.
13 март
14
11 март
14

Зеленский Россия номини Московия деб ўзгартиришни ўрганиб чиқишни топширди.

Украина президентининг сайтида Россия номини Московия деб ўзгартириш тўғрисидаги петиция расмий кўриб чиқиш учун зарур бўлган 25 минг овоз тўплади.
11 март
32
11 март
32

Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди

Пекинда Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари дипломатик муносабатларни қайта тиклаш бўйича баёнот имзолади. Расмийлар икки ой ичида элчихоналарни қайта очишга келишиб олди. Муносабатлар 2016 йил Саудияда шиа руҳонийси қатл этилиши ва Теҳрондаги қироллик элчихонасига ўт қўйилиши ортидан узилганди.
11 март
15
10 март
15

Гуржистон парламенти «чет эл агентлари» ҳақидаги қонунни расман қайтариб олди.

Гуржистон парламенти «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга қарши овоз берди.
10 март
15
09 март
15

ISW: Бахмут эгалланиши Россиянинг Украина шарқидаги ҳужуми якуни бўлади.

Агар рус қўшинлари Бахмутни қўлга киритишга муваффақ бўлса, бу уларнинг Украина шарқидаги ҳужумининг якуни бўлади, чунки уларда Бахмутдан нарига ўтиш учун на жанговар куч, на қўшимча кучлар йўқ. Ушбу хулоса Америка урушни ўрганиш институтининг (ISW) навбатдаги таҳлилий шарҳида келтирилган.
09 март
30
07 март
30

НАТОдаги манба: Россиянинг Бахмутдаги йўқотишлари Украинаникидан беш баробар кўп.

НАТО разведкаси маълумотларига кўра, Россия қўшини Донецк областидаги Бахмут шаҳри учун жангларда Украинага қараганда беш баробар кўп ҳарбийларидан айрилмоқда.
07 март
27
06 март
27

Трамп АҚШда консерватив сайловчилар ўртасидаги сўровда ғалаба қозонди.

Доналд Трамп АҚШ консерваторлар конференциясида сайловчилар ўртасида ўтказилган сўров якунлари бўйича 62 фоиз овоз олди.
06 март
17
06 март
17

«Вагнер» Россиядаги спорт клублари орқали жангчиларни ёллаяпти.

«Вагнер» ХҲК учун ёллаш пунктлари Ростов-Дон, Тюмен, Самара, шунингдек, Москвадаги саккизта спорт клубларида очилди.
06 март