3
9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
18−21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
17 март
5
Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов «Минор» масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.
У 2023 йил январ ойи бошида Тошкент шаҳар бош имом-хатиблиги билан бирга «Минор» масжиди имом-хатиблигидан ҳам кетганди.
16 март
7
Навоийда туман халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди. Улар 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.
14 март
10
Тошкентнинг қарийб 400 та кўчасига ном берилди.
Пойтахтнинг Олмазор, Учтепа ва Янгиҳаёт туманларидаги 264 та номсиз, 23 та номи такрорланган, 15 та номи қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган кўчалар номланди. 91 та кўчанинг номи эса ўзгартирилган.
11 март
12
Тошкентдаги айрим кўчалар марафон сабаб вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган V International Tashkent Marathon оммавий югуриш мусобақаси сабаб қатор кўчалар 11−12 март кунлари вақтинча ёпилади.
10 март
17
Самарқандда фуқарони БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Самарқанд халқаро аэропортида 29 ёшли аёлни БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
07 март
12
Байрам куни ёмғирли ҳаво бўлади, ҳафта эса иссиқ бўлиши кутилмоқда
7 мартдан Туркманистондан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келади. Кундузи ҳарорат +28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даражагача кўтарилади. Бироқ 8 ва 10 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.
06 март
31
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича жиноят иши қўзғатилди
Блогер Фарҳод Маннопов (MittiVine)нинг вафот этгани юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди.
06 март
29
Дам олиш кунлари бироз ёмғирли ва илиқ ўтади
4 мартдан Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, бироқ ҳарорат +19…+21 даражани ташкил этади. Шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
03 март
20
Франция фуқаролик миллий авиацияси институтида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди
Франциянинг Тулуза шаҳридаги Фуқаролик миллий авиацияси институтида буюк астроном ва олим Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди. Қолаверса, ботаника боғи ҳудудида «Ўзбек боғи»нинг очилиш маросими ҳам ўтказилди.
02 март
31
Тошкентда мактаблар ва улар атрофида ИИБ ходимлари патруллиги йўлга қўйилди.
Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар органлари ходимлари бириктирилди. Кун давомида улар таълим муассасалари ва атрофидаги кўчалар ҳудудида патруллик қилади.
02 март
25
Пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади.
Ўзбекистонда энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади.
01 март