Ҳиндистонлик харидор янги Kia’ни салондан олиб чиқаётиб деворга уриб олди (видео)
Авариядан сўнг харидор худди ҳеч нарса бўлмагандек дилерлик марказидан автомобилини ҳайдаб кетган, деб хабар беради Motor.
Видеодан кўриш мумкинки, ҳайдовчи газ ва тормоз тепкиларини адаштириб юборган ва Kia Carnival деворга бориб урилган. Зарба оқибатда минивен капоти ва олд бамперига жиддий зарар етган. Бундан ташқари, салондаги хавфсизлик ёстиқчаси ҳам ишлаб кетган, машинанинг совитувчи суюқлиги ҳам оқиб кетган.
Жиддий тўқнашувга қарамай, автомобиль яна ўт олган. Шу сабабли пачоқланган минивен эгаси машинани ҳайдаб кетишга қарор қилган. Дилерлик маркази ходими омадсиз мижозга машинани буриб олиши учун ёрдам берган.
Аввалроқ АҚШда салондан миниб чиқилган янги Toyota Supra аварияга учрагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: АҚШда янги Chevrolet Corvette харид қилинганидан бир кун ўтиб ЙТҲга учради (видео)
Кадр: YouTube